Ассалому алайкум! Кишининг олди ва орқа ё‘ллари орқали келган барча нарсалар таҳоратни кетказади. Бунда у нарсалар ташқарига чиққан бўлиши шарт эмас, кўринса, ҳисоб.》》 Бу гапда "кўринса бўлди" деган гапни маноси нима? Мисол: тахорат олганимдан кейин хожатга боргим келиб қолсаю лекин фаржларимдан ҳеч нарса чиқмаса бари бир ҳам таҳорат бузиладими ? 2. Нима учун ҳамма ҳар ҳил гапиради айримлар тахорат тартиб билан олинмаса ҳисобга ўтмайди дейишади. яна айримлар айтилган жойлар ювилса бўлди тахорат ҳисоб дейишади. Кимни гапига исҳонай 10 кундан бери тахорат тартибини ўрганаман лекин нимадир бўлиб тартиб билан қилолмаяпман. тез асабийлашадиган бўлиб қолдим. 3) нега айримлар гусл тартиб билан бўлиши керак дейди. айримлар айтилган жойлар ювилса бўлди дейишади. Кимни гапига исҳонай 4) номоздан ташқари кулса тахорат бузиладими мисол достларим билан гаплашётган бўлсам 5) тахорат қилаётиб гапириллса тахорат инобатга олинмайдими.
– Ва алайкум ассалом! 1). Бузилмайди.
2). Тартиб суннат, шарт эмас. сиз ҳам ҳамманинг гапига юравермасдан биттасини танлангда.
3). Таҳоратда ҳам ғуслда ҳам ювиладиган аъзолар ювилса бўлди.
4). Намоздан ташқарида кулиш билан таҳорат бузилмайди. Албатта қаттиқ кулганингиз туфайли орқа ёки олдингиздан бирор нарса чиқиб кетмаса.
5). Гапирса таҳорати бузилмайди. Валлоҳу аълам!