Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратсиз намоз ўқиган инсон кофир бўладими?

13:40 / 15.12.2013 | Abduqodir Sunnatov | 4868
Шайх Ҳазратлари, Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барокатлар берсин! Сизни китоблариздан ўқиб жудаям кўп фойдали илмларни олаяпмиз, раҳмат. Савол: "Ҳадис ва Ҳаёт силсиласининг 4-жузи Поклик китобидаги Таҳорат ҳақидаги бобда Имом Абу Ҳанифа "Ким била туриб, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиса, шариъатни ўйин қилганлиги учун кофир бўлади" деган эканлар. Агар шундай ҳукм бўлса ўша инсон нима қилиши керак? Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ тавфийқ бериб ҳозир ибодатдаман. Лекин ёшлигимда залолатда бўлган пайтларимда бир мартта ўзим учун ҳурматли инсон "қани намоз ўқиб олайлик" деганда унинг маломат қилишидан ҳижолат бўлиб таҳоратим йўқлигини билиб туриб, иқтидо қилиб намоз ўқиганман - лекин ичимда ният ҳам қилмаганман, сура хам саловат хам ўқимаганман. У пайтда бундай ҳукм бўлишини билмаганман, лекин гуноҳлигини билганман. Шунда менинг ҳукмим нима бўлади? Аллоҳга куфр келтириб қўйганимни китобингизда ўқиб тушунганимдан бери ҳолим ёмон, дунё кўзимга қоронғу бўлаяпти. Аллоҳнинг раҳматига умид килиб тавба қилсам бўладими гуноҳим учун? Илтимос ёрдам беринг, бир чорасини айтинг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Табва қилиш, надомат чекиш ва ўша ишни қайтармаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat