Ассалому алайкум! Мени 1-синфлигимдан катта бўлган 4-5 та саноқли дўстларим бор. Хозир хаммамиз хар хил сохаларда ишлаб хар хар замон кўришиб турамиз. Алҳамдулиллаҳ яқинда намоз ўқишни бошладим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига имкон қадар риоя қилаяпман. Саволим шуки дўстларим дунёқараши ўта замонавий. Масалан дўстларимни хамкасблари билан хар ўтиришганида ичиб туришади. Оғзидан кўп фахш сўзлар чиқади ва аёллар билан кўп зино қилишади, холбуки оиласи бўлса хам. Мен Аллоҳдан қўрқиб тақволи бўлганим учун улардан анча йироқлашганман. Намоз ўқишимни дўстларимдан бири ўзим хохламасамда билиб қолдиУ эса худди устимдан кулгандай кулиб қўйди. Орада қори хам деб кулди. Кейин ислом хақида сал гапириб бошлагандим жахли чиққандай бўлди. Шунинг учун индамадим. Лекин у дўстларим одамгарчилиги бор, масалан касал бўлиб қолсам ёки ота-онамиз касал бўлиб қолса бир биримизни кўргани борамиз. Лекин ичкиликка ва зинога жуда ружу қўйишган. Мен бу холатда дўстларим билан алоқани узишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам ўшанчалик даражада алоқа қилинг. Яқинлари касал бўлса боринг, бошларига иш тушса шаръан ҳалол бўлса ёрдам қилинг ва ичадиган мажлисларига борманг. Валлоҳу аълам!