Сизни айтганларизни қилиб боряпман, қилишга ҳаракат қилаяпман. Менинг қишлоғимда динни "ёқтирмайдиган" ғалати инсонлар яшайди. Исломга амал қилиб, диний ишларни қила бошласам ҳеч ким ёқтирмайди. Улар намоз ўқиётганимни билишса кўзлари катталашиб хунук аҳволга тушиб қолишади.
Қишлоғимда кўп ишлар шариатга хилоф қилинади. Бу ерда қолиб бўлмайди. Ҳар қадамда ёки бирор урф-одатда уёғидан чиқсанг, учи ёки охири бориб ширкка етаклайди. Кўпчилик ароқ ичади, агар тўйларда хотин киши ароқ ичса қувониб қарашади. Мени намоз ўқишимни қариндошларим кўриб, бу ердаги ёки ўзлари таниган "динли" кишилардан "шу тўғрими, қизимиз шундай қилаяпти" деб савол беришади. Энг қизиғи улар "бунақа эмас, намозни икки маҳал, ёки хоҳлаган вақтида ўқиса бўлади. Иши чиқиб қолса ёки меҳмондорчиликка борса ўқимаса ҳам бўлади дейишмоқда. (жоиз бўлса уриб ўлдирардим).
Бир киши аниқ олдимда "икки маҳал ўқи, кўчада сочингни ёйиб, ясаниб ўйнаб кулиб юравер" деди. Қариндошларим менга "палонча мулла, палонча намоз ўқиди аммо тўйларда сочини чиройли қилиб, ароқ ичади, қаққиллаб гапни уради. Нега сен қилган ишни ҳеч ким қилмайди. Сен хато қиласан, мана бундай қилиш керак " дейишмоқда. Яна сал гапирсам "нима биз хато қиляпмизми, одамлар нима иш қилади сен билмайсанда, сенам қилавер" дейишмоқда.
Ота-онам динга қарши бўлганда қидириб динли кишилардан ёрдам сўрадим. Улар "намозга рухсат олиб берамиз, сен ота-онангни айтганини қилиб юравер" дейишди. Аммо, агар мен "ота-онам намозга қўймади, ўқимай қўйдим"(Аллоҳ асрасин) десам, улар ҳеч нарса қилиша олмайди. Яъни кулсам кулади, афсус чексам афсус чекади холос. Аммо мен динимдан айрилиб қолишдан қўрқаман. Бу ерда бундай аҳволда қолиб бўлмайди. Мен УВД ходимларига мурожаат қилдим, улар отамни намозга кўндирди, аммо менга динга даъват қилиш ва намозни ўргатишим мумкин эмаслигини айтишди. Бу дегани мен ишларимни ҳеч кимга тушинтира олмайман, охирида динга кирила деб қуйишим мумкин. Яна бу ердагилар диндан гапирсам "бизга ундай деди, бундай деди" деб ҳарёққа гап тарқатади. Ота - онам умуман динни ёқтирмайди. Ҳазрат мен " сенга пулни, овқатни Аллоҳ беради ишламасанг ҳам тепага қараб ўтир унда. Овқатимдан ема" деган гапларни эшитмоқдаман. Буларни ёзишимдан мақсад динимни юқотишдан қўрқаман, эртага кофир эркакка турмушга чиқсам ҳамма қувонади. Аммо қабрчи?
Булар зиён беришидан қўрқмоқдаман, мен ўтган ҳаётим учун тавба қилишни истайман. Ҳазрат уйдан кетишимга рухсат беринг, бунақа аҳволда яшагандан кўчада уйма-уй юрганим яхши. Ин шаа Аллоҳ динли кишиларни кўриб танишарман. Отам "сен ҳечким қилмаган ишни қиласан ўлганинг яхши " деяпти. Шунда уйдан кетишга рухсатми?