Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тумор

00:00 / 14.09.2007 | eski savollar | 4266
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳу.Зикр аҳли, мен сизларга тумор ҳақида сўрамоқчи эдим, илтимос менга батафсилроқ билдиришларингни хоҳлардим. Олдиндан раҳмат. Аллоҳнинг ўзи рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

-Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Агар тирёқни ичсам, туморни оссам ва ўзимдан шеър айтсам, кейин нима қилганимга парво қилмайман», деганларини эшитдим».Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.«Тирёқ» заҳарни қайтаради, деган эътиқодлар, қилинадиган хурофий ишлар; турли дам солиш, нарсалар ичиш каби жоҳилий чоралардир. Мисол учун ўша вақтларда бутхона коҳинларидан шу мақсадда тумор қилдириб олишар экан. Бошқа бирлари эса, кўзойнакли илоннинг гўштини хамр-маст қилувчи ичимликка қориб еса заҳар таъсир қилмайди, деб шу ишни қилар эканлар.«Тумор» маълум ва машҳур нарса. Хусусан, ўша пайтларда одамлар коҳинларга турли туморларни қилдириб олиб, бу мени ундан сақлайди, бундан сақлайди, деган бузуқ эътиқод ила юрар эдилар.«Ўзидан шеър айтиш» деганда бўлган-бўлмаган, маза-матраси йўқ шеърларни айтиш кўзда тутилади.Ушбу санаб ўтилган ишларни қилган одам яхшиликдан умид қилмасалар ҳам бўлар экан. Модомики буларни қилдими, бошқа гуноҳларни қилишда бепарво бўлса ҳам бўлаверади. Чукни шуларнинг ўзи ҳар қандай гуноҳнинг ўрнини босади.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«У киши:«Албатта, дам солиш, тумор ва иситма-совутма ширкдир», деди. Шунда унинг хотини Зайнаб:«Бу қандоқ гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса тўхтаб қолар эди», деди. «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқир эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтаган нарсани айтмоқ кифоя қилур эди; «Аллоҳумма Роббан наси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Лаа шофия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди».Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан дам солиш, тумор ва иситма-совутма ширкдан эканлиги ҳақидаги ҳадиси шарифни эшитганларини айтсалар, хотинлари Зайнаб розияллоҳу анҳо бу маънодан ажабланиб ўз ҳаётидан мисол келтирмоқдалар. Сўнгра эса Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу масала бўйича тушинтиш иши олиб бормоқдалар.«Албатта, дам солиш, тумор ва иситма-совутма ширкдир»Бу ердаги «дам солиш»дан мурод, жоҳилиятнинг дам солишидир. Чунки, ривоятнинг охирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишларини қилиш кераклиги ўргатилмоқда.«Тумор» турли нарсаларни ёзилган нарсани ўзига осиб олиш.«Иситма-совутма» кишиларни, хусусан, эр хотинни бир-бирига яхши ёки ёмон кўрсатиш учун қилинадиган ирим-сиримлар.Бу нарсаларни ҳалол деган эътиқод билан қилиш, шариатимиз ҳукми бўйича ушбу ҳадиси шарифга биноан ширкдир. Аммо бу ҳукмни эшитган кишиларда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг хотилари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг фикрларига ўхшаш фикр пайдо бўлиши мумкин. Зайнаб розияллоҳу анҳо ўз эрларига:«Бу қандоқ гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса тўхтаб қолар эди», деди».Хасталикнинг тузалишига сабаб бўладиган нарса ширк бўлармиди?! Ана шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу аёллари тушинадиган услубда шариат ҳаром қилган нарса ҳақиқий шифо эмас, балки ёлғон бир сезгидан ўзга нарса бўлмаслигини баён этиб бердилар. «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у (кўз)ни чуқир эди. Дам солганда тўхтар эди».Даҳақиқат, шариатимиз ман қилган услуб ила даволаш вақтинчалик алдамчи ҳис-туйғудан ўзга нарса бўла олмайди. Буни шўролар тузуми янги қулаган пайтда ўзимиз бошдан ўтказдик. Бирдан турли одатдан ташқари услублар ила даволовчилар кўпайиб кетди. Ҳатто телевизор орқали миллионлаб одамларни даволашни даъво қилувчилар чиқди. Уларга шароит ҳам яратиб берилди. Улардан бошқалари ҳам кўпайди. Лекин одамлар узоқ вақт бундоқ руҳий нарсалардан ман қилиниб келиб, бирдан рухсат берилганида ёлғончи туйғуга алданаётганларини англамас эдилар. Бир оз фурсат ўтиб ҳамма нарса яна ўз ўрнига тушди.Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бундан ўн беш аср илгари ўз хотинларига бу нарсани шайтоннинг иши сифатида тушинтирган эдилар. Шу билан бирга у киши тўғри Ислом изн берган дам солишни ҳам ўргатган эдилар.«Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтаган нарсани айтмоқ кифоя қилур эди; «Аллоҳумма Роббан наси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Лаа шофия иллаа анта. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди», у».Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича:«Эй, Аллоҳим! Одамларнинг Роббиси! Шиддатни кетказгувчиси! Шифо бер. Ўзингдан ўзга шифо бериувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»Мўмин-мусулмон киши шариатимиз ман қилган дам солиш орқали ўзига шифо ахтариши мутлақо тўғри эмас. Шунингдек, тумор ва иситма-совутмага ўхшаш ношаръий ишларга ҳам яқинлашиш керак эмас.Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Меъбад ал-Жуҳанийнинг олдига уни кўргани кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим.«Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянур, деганлар», деди у».Иккисини Термизий ривоят қилган.Яъни, тумор осган одам манашу осган туморим менга шифо беради ёки бало офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога таввакал қилиб, яъни, суяниб шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўлаш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat