Ассалому алайкум! Ухлаб қолиб саҳарлик вақтидан 1 соат ўтгандан сўнг 1 пиёлача сув билан рўзамни ёпдим. Бундай ҳолда рўза қабул бўладими?
Ва алайкум ассалом! Аслида саҳарлик вақтини тугашига етказмасдан ёпиш керак. Бирор минут ўтгандан кейин ҳам еб-ичилса, ўша кунги рўзани қазосини тутиши фарз бўлади. Сиз ҳам қазосини тутиб берасиз. Ниятга келсак, кечқурун «эртага рўза тутаман» деган нияти кифоя қилади. Буни ҳам ният қилмаган бўлса куннинг ярмигача, яъни пешин вақти киргунича рўзани ният қилиб олса, нияти дуруст бўлади. Бир неча бор таъкидлаб ўтганимиздек, саҳарлик вақтини чиқариб юборган киши бирор нарса еб-ичмасдан ниятни қилиши шарт. «Бир хўплам сув ичиб бўлсада» деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам!