Ассалому алайкум! Мен бир дўстимдан 3 млн қарз олганман. Мен қора мол олиб сотаман, дўстим менга пулни берди, лекин хеч нимага аралашмайди. Мен 1 млн фойда кўрсам 400минг дўстимга 600менга ойига фойдага қараб пул бериб тураман. Молни ўзим оламан, ўзим сотаман, лекин бир одам сизларни бу ишингиз тўғри эмас деб айтди. Бу судхўрликка кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Пулни берган дўстингиз билан фойдани 60% меники 40% сеники деб келишиб олинг. Зиён кўрса пулдан зиён кўради. Буни ҳам айтиб қўйинг. Шунда судхўрлик бўлмайди. Валлоҳу аълам!