Оилалиман 1,5 яшар фарзандимиз бор. Эримнинг камбағаллигига қарамай, турмушга чиқдим.Ўзим тўқ оиладанман. Эрим 2 йил ишсиз юрди. Ҳозир чет элда, иши яхши, лекин ҳар 2-3 ойда 400$ пул жўнатади. Ўзимни ишлашга қўймайди. Уйида жой йўқлиги сабабли, амакисиникида вақтинча турдик. Ҳозир ота уйидаман. Ҳўжайиним кетганига 1,5 йил бўлди, уй олишимиз керак, қарзлари бор, ҳалигача бериш нияти йўқ. Хуллас бизни боқолмаяпти. Онам “Ажраш, умринг охиригача сени хор қилади” деяптилар. Оилани боқиш эрнинг вазифаси, ахир 3 йилдан бери шу аҳвол, ишламасам бўлмайди. Аммо эрим қўймаяпти. Ишласам эрим норозилиги учун қиёматда жавоб бераманми ёки ажрашиб гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Ажрашмоқчи эмасман, уйдигиларим “ажрашасан” деяптилар. Қандай йўл тутай?
Бу муаммони ҳаммага, хусусан эрга тушунтиринг. Яхшилаб ўйланг. Ҳозиргидан ҳам ёмон ҳолга тушиб қолманг. Ажрашиш охирги чорадир.