Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қасам ичиш

11:29 / 27.10.2022 | Mashhurbek Muhammedov | 803

Ассалому алайкум! *Ёу Тубе да бир машҳурроқ инсонни, мувафаққиятга эришиш учун инсон ўзини қўрқитиб туриши керак деган маънодаги гап айтган эди. Шундан кейин яна бир видеосида: "Мен шу гапни айтганимдан кейин, бир бола 1 йил ичида *ИЭЛТС дан 7 балл ололмасам ота-онамга оқ бўлай, деб қасам ичибди. Ва 1 йил ичида ИЭЛТС олибди". Деган маънода гапирган экан. 1. Саволим шундан иборатки. Агар шу инсон ваъдасини устидан чиқа олмаган тақдирида, (ўзи бундан бошқа вазиятда ҳам, масалан бир гуноҳ ишни қайтиб қилсам ота-онамга оқ бўлай деб қасам ичса) ота-онасига оқ бўладими ёки бу нотўғри қасам бўладими (каффоратини ҳам тўлайдими)?, шу гуноҳни тавба қилиб, яна қайта-қайта қилиб қўяверса биринчи ичган қасами нима бўлади? 2. Агар ёшлик қилиб, бир гуноҳни қайтиб қилсам, "Аллоҳ роҳматингдан махрум қилгин", деб қасам ичсаю, ўша гуноҳни қилиб қўйса нима бўлади? 3. Ўзи умуман қандай ҳолатларда қасам ичиш нотўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1-2). Оққ бўлмайди. Аллоҳнинг раҳматидан ҳам мосуво бўлмайди. Қасамини бузгани учун каффорот тўлайди. Истиғфор айтади.

3). Қасам ичиш  яхши иш эмас. Қозининг буйруғи каби зарурий ҳолатлардагина қасам ичиш мумкин. Каттаю-кичик ишларда дарҳол Аллоҳнинг номи билан қасам ичавериш У зотнинг шаънини улуғламай қўйишга олиб бориши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat