Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дори-дармон воситалари савдоси

14:51 / 18.10.2019 | azimjon | 1979

Ассалому алайкум! Бир танишим аптекаларга дори дармон воситалари тарқатади, буларни ичида янги чиққан дори ва бошқа аввал чиққан дорилар хам бор. Булар хақида шифокорларга хабар бериш керак, яъни аптекаларга манна бу таркибдаги ва манна бундай касалликларга даво бўладиган дорилар келди деб врачни хабардор қилса, врач шу дорини ўрганиб чиқиб беморларга қулай келса тавсия қилиб ёзиб бераман, сен хар бир ёзган доримга пул тўлайсан деса, биз шунга пул тўласак бўладими? Бу билан шариат қоидасини бузмаймизми? Хозир хамма аптекалар шундай реклама қилиб сотишяпти, бўлмасам дори туриб қолиб муддати ўтиб кетиши мумкин деди. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг халқимиз мусулмон, докторлар ҳам. Агар ўша докторларни ўзи ёки яқини касал бўлса тавсия қила оладиган даражада бўлса, ортиғи керакмас, исроф ёки шуниси зарур қилмаса бўлмайди дейдиган даражада бўлса жоиз. Бундан бошқаси жоиз эмас, чуник Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади: 

 وَلاَ تَأْكُلُواْ أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ وَتُدْلُواْ بِهَا إِلَى الْحُكَّامِ لِتَأْكُلُواْ فَرِيقًا مِّنْ أَمْوَالِ النَّاسِ بِالإِثْمِ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ۝ 

188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ ила ейишингиз учун уни ҳокимларга ташламанг.
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни бир-бирларининг молини ботил – ҳаром йўл билан емоқдан қайтармоқда.
Ушбу ояти каримани тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Бу дегани – бир одам қарздор бўлади, лекин ўзига қарши ҳужжат йўқлигидан фойдаланиб, у молни олганидан тонади. Бировнинг молини ҳаромдан еб, гуноҳкор бўлаётганини билиб туриб, ҳокимга арз қилади», – деган эканлар. Гўё ҳоким ҳукм қилса, гуноҳ гуноҳликдан тушиб, ҳаром мол ҳалолга айланиб қоладигандек. Ҳолбуки, ҳалол ҳокимнинг ҳукми ила ҳаром бўлиб қолмайди ёки аксинча ҳам бўлмайди. Балки айнан ҳамма нарсани кўриб, билиб турувчи Аллоҳнинг ҳукми билан ҳалол ёки ҳаром бўлади. Ҳоким ҳамма нарсани кўра олмайди, била олмайди. У сиртдан кўрганига, талашаётганларнинг гапига, уларнинг ҳужжатларига қараб ҳукм чиқаради.
Имом Бухорий Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом:
«Мен бир одамман, холос. Талашганлар ҳузуримга келадилар. Баъзилари бошқаларидан кўра ҳужжатини яхшироқ кўрсатиб юбориши, мен эса унинг фойдасига ҳукм қилишим мумкин. Кимга бир мусулмоннинг ҳаққидан ҳукм қилиб берсам, у дўзах ўтидан бир бўлакдир. Хоҳласа олиб, хоҳласа қолдириб кетсин», – деганлар.
Зоҳирга қараб ҳукм чиқаргани учун ҳоким гуноҳкор бўлмайди. Имом Қуртубий: «Оятдаги «ботил йўл билан емаслик»ка ҳаромнинг барча турлари: қимор, алдамчилик, ҳаром нарсаларни сотиб, мол топиш, ҳаром касбларни қилиб, мол топиш ва бошқалар киради», – деганлар.
Шу ерга келганда, сурадаги ояти карималар ёш мусулмон жамиятини илоҳий йўлда тарбиялаб боришда янгича услуб қўллаб, мусулмонларнинг турли саволларига жавоб беришни бошлайди. Табиийки, бу саволларнинг келиб чиқишига ўзига яраша сабаблар бор эди.
Аввало, мусулмонлар жоҳилиятнинг барча асоратларини тарк этиб, Ислом деб номланган янги илоҳий умматга аъзо бўлаётганларини чуқур тушуна бошладилар. Аввалги эътиборсизлик, бепарволикни йиғиштириб, мусулмон деган буюк номга муносиб бўлишга астойдил ҳаракат қила бошладилар. Шунинг учун ўзлари ҳар бир нарсада Аллоҳнинг таълимини, ҳукмини билишга қизиқиб қолдилар. Ҳақиқий мусулмон бўлиб яшаш учун аввал ҳар бир иш ва ҳолнинг ҳукмини билиб олиш лозим эди, албатта. ("Тафсири Ҳалол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat