Ассаламу алайкум! Косметика ва парфюмер воситаларни савдоси билан шуғулланувчи тармоқли маркетинг компаниясига хеч қандай пул тикмасдан ёзилсам. Мен фақат атрофимга яқин инсонларимни бепул ёздираман (олдиндан барча шароитни тушунтираман), яъни мени биринчи қўлларим (марказда мен атрофимда айланасига яқинларим туради). Уларнинг атрофига ва улардан кейин ҳеч ким умуман ёзилмайди. Шу тарзда ишлаб, атрофимдагиларга иш ўргатсам, бирга ишласак ва улардан менга хар ой тушиб турадиган озгина даромад менга жоизми (халол) ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!