Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келишув

19:21 / 21.07.2022 | Muhammadkarim | 719

Ассалому алайкум! Мен қишлоғимизда ўқувчиларга тўгарак очардим. Сафарга кетадиган бўлдим. Бир шогирт олдим ва у билан қуйидагича келишдим: " Мен сизга тўгаракка керак бўладиган ҳамма нарсани ўргатаман, ҳамма керакли ўқув қуролларини бераман, мени кўпчилик танийди ўқувчи ҳам йиғиб бераман, сиз фақат дарс ўтасиз ойлик тушум 4 млндан кам бўлса 30% ни, агар кўп бўлса 40% ни оламан". Шогиртим ҳам рози бўлди. Шу келишувимиз шарий тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз шогирдингиз билан қандай келишув тузмоқчисиз? Унга бирор нарсани ўргатганингиз учун ҳақ олмоқчимисиз? Бунда фақатгина бир маротаба ҳақ олишингиз мумкин холос. Ёки ўқув қуролларингизни ижарага берганингиз учун ижара ҳақи олмоқчимисиз? Иккала ҳолатда ҳам муайян бир ўзгармас миқдорга келишишингиз шарт. “ойлик тушум 4 млндан кам бўлса 30% ни, агар кўп бўлса 40% ни оламан” деб шарт қўйишингиз жоиз эмас. Уни ишчи қилиб ишлатсангиз, аниқ ойликка келишиб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat