Ассалому алайкум! Мен университетда филология факултетида ўқийман. Бизга араб тили дарси ўқитилади. Бир тилшунос ўқитувчимиз шогирдларига илмий иш сифатида Қуръони Каримни грамматик жиҳатдан таҳлил қилдираётганини айтди. Яъни, улар Қуръони Каримдаги гапларнинг тузилишини ўрганишади. Шу тўғрими, гуноҳ эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Бу ҳақида “Эъробул Қуръон” деган фан бор. Валлоҳу аълам!