- Мусийбатга учраганларга ҳам дардлик билдириш яхши. Уламолар бирлиги лозим деб билган пайтда ўз фикрини билдиради. Доимо эмас. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким балога учраган кишини кўрганда «ал-Ҳамду лиллаҳиллазии афонии миммаа ибталака ва фаззалании ала касийрин мимман холақа тафзийлан» деса, унга ўша бало етмайди», дедилар».Термизий ривоят қилган.Дуонинг маъноси: «Сени мубтало қилган нарсасидан менга офият берган ва мени Ўзи халқ қилганларнинг кўпидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин».Бирор балога, мусибатга учраган шахсни кўрган одам ушбу дуони ўқиб қўйса, ўзини ўшандоқ балога учрашидан Аллоҳ таоло саклайди. Мисол учун, Аллоҳ таоло сакласину, бирор йўл ҳодисасига учраганни кўрганда ва шунга ўхшаш ҳолатларни кўрганда ушбу дуони ўқиб қўймоқ керак.