Ассалому алайкум! Бетга бужима ёки шунга ўхшаш нарса тошиб кетганида, крем ёки қатиқ суркалади. Шуларни бетга сурса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Саволингиз фиқҳга эмас, кўпроқ тиббиётга тегишли. Фиқҳга тегишли жойи, мабодо уларни сиқилганда оқмайдиган қуюқ нарса чиқса, таҳорат синмайди. Ортидан оқ сув чиқиб, чиққан жойидан оқадиган бўлса, таҳорат синади. Валлоҳу аълам.