Ассалому алайкум! Бир яқин дўстим ҳам, мен ҳам бизнес, яъни тадбиркорлик билан шуғулланамиз. Иккимизни ишимиз бошқа-бошқа. Лекин шу вақтгача айрим масалаларда шерикчилик қилганмиз. Бир икки йилдан бери меҳмонхона қуриб фаолият юритишни режалаштириб, тўғрироғи ният қилиб юргандик. Ҳозирги кунда дўстимнинг қўлида маблағ бор. Дўстим билан иш бошлаш арафасида турибмиз. Шарт шундайки, дўстим 100% пул тикади, ҳамма меҳнат мендан. Меҳмонхонанинг қурилишидан бошлаб то ишга тушурилиши, барча ҳужжатлар ва ташкилий масалалар менинг бўйнимда. Келажакда меҳмонхонанинг бошқарилиши ҳам менинг бўйнимда. Дўстимнинг таклифига кўра, меҳмонхона битиб ишга тушгач ва тикилган маблағ тўлик қоплангандан сўнг мен фақат фойданинг 50% га шерик бўлар эканман. Бино эса унинг мулки бўлиб қолар экан. Сарфланган маблағ қопланмагунча мен 5 ёки 10 % улушда бўлар эканман. Менга бу таклиф тугри келмади. Шу таклифга шариатимиз қандай қарайди ва умуман биз қандай йўл тутганимиз маъқул? Ушбу ҳолатда қандай келишув қилишимиз шариатга тўғри келади?
– Ва алайкум ассалом! Бу нотўғри таклиф. Сиз ёки ишчи бўлинг ёки қарз олиб шерик бўлинг. Валлоҳу аълам!