Ассалому алайкум! Исломда иқтисод ва молия ҳақида кўпроқ маълумот берсангизлар.
Ва алайкум ассалом!
Дунёдаги барча рибодан холи бўлган иқтисод ва молияга тегишли битимлар аслида Исломдан олинган. Тўғри ҳозирги кунга келиб Исломга маълум бўлмаган бир неча янги битмларнинг кўриниши пайдо бўлди. Улар ҳам баъзи бир шартларини бекор қилинса ёки янги шартларни қўйилса Исломга ҳеч қандай зиддияти бўлмайди. Шунинг учун умумий тарздаги келишувларга шариат рози бўлиб, ножоизларини санаб ўтиб, нега ножоиз эканлигини ҳам изҳор қилади. Валлоҳу аълам!