Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит ва кафиллик

22:48 / 04.12.2021 | Хирург | 1387

Ассалому алайкум! Бизда бир вазиат бўлиб қолди, шу борада маслахат олмоқчи эдим. 2019 йил ёз фаслида бир укамиз бизга бир мурожат билан келди, "Бир дўстим бор, кредит олмоқчи, лекин кафил тополмай қийналиб юрибти, ишларини йўлга қўйволишда ёрдамлашворинг, кафил бўлиб беринг" деб илтимос билан келганида, йўқ демай ёрдам бергандик. Аллоҳим хидоят бериб харом халолни ажрата бошлаганимизда, бу қилган ишимиз рибога ёрдамлашишга киришини билдик. Хозирги кунга келиб, кредит қарздорлиги сўндирилмаган, бизни 2 марта судга чақиришди, ижрони бизга қаратиб қўйишган. Ўша вақтдаги бизга кўмаклашворинг деб келган укамиз, хозирги кунда "Мени хеч нарса қўлимдан келмайди, кечқурун тонгим отишини, кундузи куним ботишини кутиб ўтираман, қолгани Аллоҳдан" деб ўзини четга олволди. Шундай шароитда қандай йўл тутсак бўлади? Шу укамизи қилган иши тўғрими? Агар, вазиат бўлиб уни номига бошқа кредит чиқариб, бу қарздорликни ёпсак бўладими? Динимиз бундай вазиатларда қандай йўл тутишни маслахат беради? Бировдан қарз олиб, қилган ишинга охиратда хисоблашамиз дейиш тўғри бўладими? Бизда вазиат шу-ки, чет давлатига чиқиб кетиш ниятида эдик. Лекин судни қарори билан у қарзни ёпмасдан чиқишга руҳсат йўқлигини билдик. Аллоҳ таоладан хақимизга дуо сўраб беринг, илохим мушкулумиззи осон қилсин, бошимизга тушган синовдан чин иймон билан ўтиш насиб қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаромга аралашганингиз учун тушиб қолган бу танг ҳолатингиздан чиқиш учун яна ўша ҳаромга қўл урасизми?! Жоиз эмас. Аллоҳ барчамизни ҳидоятда бардавом қилсин, мушкулларимизни аритсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat