Ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Маълумки («Ҳадис ва ҳаёт», 9-жузи «Рўза китоби»даги бешинчи бобда 1247-ҳадисга кўра), рўзани қасддан тутмаганнинг каффорати бир қул озод қилиш, ёки икки ой кетма-кет рўза тутиш, ёки олтмиш мискинга таом бериш дейилган. Шу ерда бир жойига тушунмаяпмиз, қасддан тутилмаган ҳар бир кун учун ана шу миқдордаги каффоратми? У ҳолда Рамазон ойининг ҳар бир куни учун икки ой бўлса, 30 куни учун 1800 кун рўза тутиш каффоратми? Ёки умуман рўза ойида қасддан тутилмагани учун ана шу миқдор холосми?