Ассалому алайкум! Мен сахарликдан сўнг бомдод намозини ўқиб ухлаб қолдим. Уйқуда эхтилом бўлиб қолдим ва оғзим очилиб кетди деб ўйладим. Сўнг таомланавердим бир кун қазосини тутиб бераманда деб. Кейин билсам оғиз очилмас экан, бунинг хукми қандай, каффоратми ёки бир кунлик қазо?
– Ва алайкум ассалом! Бир кунлик қазо тутиб берасиз. Каффорот вожиб эмас. Валлоҳу аълам!