Ассалому Алайкум шайх хазратлари. Бир саволим бор эди. Ма'лумки, садақаи фитрни фақир ва мискинларга берилади. Савол: Фақир ва мискинлар кимга беришади? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Илтимос, бизни дуо қилинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўзларига ўхшаганларга. Улар ҳам мен садақа бердим деб хурсанд бўлишлари учун қилинган. Бирни берсалар, юзни оладилар.