Савол қуйидагича: 1) Деҳқон киши шу қишлоқнинг Фермери билан шартнома тузиб (ҳосил пишганда олинган ҳосилни тенг яримига шерик бўлиб, яъни хосил 6-тонна бўлса 3 тоннаси фермерга 3 тоннаси деҳқонга тегади) "Ҳосил - шоли яъни гуруч" шундай қилиб ҳосил пишганда Давлат тарафидан ҳар бир киши олинган ҳосилидан 1- тонна ҳосил бериши керак деган қонун чиқиб қолади. Энди деҳқон ўзида қолган 2 тоннага ушр чиқарадими ёки Давлатга кетган 1 тонна ҳам қўшилиб жами 3 тоннага ушр чиқарадими? Давлатга топширилган 1-тонна ҳосил ушр ўрнига ўтадими? Бу ерда давлат закот йиғувчига ўтадими? (Фермер фақат тайёр ерни беради, деҳқон эса экиладиган тухумни ва ерга ишлов беради, пулини тўлаб ерга насос орқали сув беради. Хуллас барча харажат деҳқондан бўлади) шуни ҳам ҳисобга олган ҳолда!