Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

НАХОРГИ "ОСҲЛАР" ҳақида

00:00 / 17.09.2011 | eski savollar | 2065
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари . АЛЛОҲ таъоло қилаётган ишларингизни ажрини коъпайтириб берсин ва сизни жаннатда энг олий мартабаларга эришишликни насиб этсин. Қуйида бермоқчи боълаётган саволим но оърин ёки такрор берилаётган боълса, сиздан узр соърайман. Эҳсон ёки никоҳ валиймали муносабати билан эрталаб дастурхонларга тортиладиган “ ош” лар ҳақида соърамоқчи эдим. Айрим жойларда бир кун олдин “сабзи тоъғрар” деган баҳона билан бир қанча ароқхоърлар йиғилиб , ҳам сабзи тоъграйди, ҳам маст қилувчи ичимликларни ичишади. Базида эса ошпазлар ҳам ичиб олиб таомни тайёрлайдилар. Мана шу сабабдан оъзим коъпинча бундай маросимларда қатнашишни ёқтирмайман. Лекин қоъшнимиз ёки яқин қариндошимизникига “ошга” таклиф қилинганда иккиланиб қоламан. Чунки уларда ҳам юқоридагига оъхшаш ҳолатлар содир боълганми ёъқми , таомига солинган гоъшт маҳсулотлари шариатга муфовиқ соъйилганми ёъқми билолмаганлигим учун. Агар бормасам улар хафа боълишади, унинг устига ота-онам ҳам боргин деб туришади. Устоз мана шундай ҳолатларда қатдай ёъл тутишликни маслаҳат берасиз? Устоз агар саволимда беодоблик қилган боълсам сиздан узр соърайман ва илтимос но оърин саволларимиз учун бизлардан хафа боълманг. АЛЛОҲ ТАъОЛО СИЗДАН РОЗИ БОъЛСИН!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ҳаромлиги аниқ бўлса, емаслик керак. шубҳали бўлса, ҳам ўзни тортиш керак. Бориб ҳаром ёки шубҳали таомни емай, ҳалолидан еса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat