Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен ва онам чет элда меҳмонхонада хона тозалаймиз. Саволим шуки: кўпинча мижоз чиқиб кетгандан кейин унинг нарслари қолади. Пули, кийими, атир, овқат ва ҳоказо. Шуларни олсак бўладими олмасак ахлатга ташашга тўғри келади. Баъзан мижозларни юкини хонасига обориб берсам пул беради. Шу ҳалолми? Жавобингиз учун раҳмат. Аллаҳ рози бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирортасини ҳам ўзингизга олмасдан эгаларига олиб бориб беринг. Хизмат ҳақингизга пул берса олиш жоиз. Валлоҳу аълам!