Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусл ва тахоратда сув поклиги

00:00 / 22.09.2011 | eski savollar | 2951
Ассаламу Алайкум Шайх хазратлари. Ғусл ва тахоратда сув поклиги хақида 2 та имомдан сўрасам оғзи ёпиқ идишдан фойдаланинг, яъни 4-5 та оптовадан дейишди. Ишлатилган сув бўлмайди, ғуслда бадандаги сув идишдаги сувга томмаслиги керак деди. Бировлардан эшитсам тахорат қиладиган сувга бармоқни хам суқмаслик лозим дейишмоқда. Сизнинг сувга нажас тушгани шубха бўлса у сув пок хисобланади деган жавобингизни ўқидим. Бундан ташқари ховуздаги (метри (аршин) ёзилган) сувни поклиги хақидаги хадисни ёзиб ушбу сув тахоратга бўлаверади, лекин бугунги кунда ичишга бошқа сув топиш лозим дегансиз. Бошқа бир саволда ғусл қилгандан сўнг охирида устимдан пок сув қуйаман шу тўғрими деган саволга тўғри дегансиз. Мен ғуслни челакга ёки тоғорага сув солиб қиламан. Айрим вақтлар устимдаги сув сачраб идишдаги сувга тушади. Оптова топса бўлади. Лекин жойни эгаллайди, идиш кўпайиб кетади. Шахар бўлгани билан сув вақти-вақти билан чиқади. Хадисларда бир идишга қўл суқуб тахорат, ғусл қилганликлари ёзилган. Ушбу холат бугунга тўғри келмайдидейишди. Бир хадисда сахобалардан бири тахорат сувини мушукга ичишига йул қуйиб берганлиги, сўрашса пайғамбаримиз с.а.в. мушукни ёнларингда юрувчидир деганлиги айтилган. Мени қизиктирадиган масала бадандаги сув идишдаги сувга томса ғулсга, тахоратга ярамайдими ёки жунуб, пок холатларга қараб фақрланадими. Ғулсда сув сақланадиган 60 литрли идишдан сув олганда қўлдаги сув томади. Энди уни тўкиб ташлаш керакми. Ёки охирида устимдан оғзи ёпиқ идишдан пок сувни қуйишга мажбур бўлиб қоламанми. Илм ахли қандай йул тутишмоқда. Сизга рахмат кўп нарсаларни ўрганмоқдамиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мен ёзиб қўйган нарсаларни ўзимдан сўраманг. Мазкур домлалардан сўранг. Ўзлари нечта офтобада ғусл ва таҳорат қилишар экан?

Топ рейтинг www.uz Openstat