Ассалому алайкум! Яқинда бир нечта юз учун крем ва ниқоблар сотиб олган эдим. Кейин эса таркибига кўз югуртириб чиқдим. Қарасам, "Guanjing Ee Mask Сollagen" номли кўз тагига қўйиладиган ниқоб таркибига кийик суяги коллагени қўшилган экан. Бошқа бир "Сollagen Deep Сleansing" деган оқартирувчи кремда гидролизланган коллаген моддаси борлигини кўрдим: интернетда топган маълумотларим бўйича, гидролизланган коллаген маълум бир инкубатсия ҳароратида кислота ёки ишқорий муҳитда ферментатив таъсир орқали олиниши мумкин ҳамда гидролизланган коллаген қорамол ёки чўчқа гўшти каби турли манбалардан олиниши мумкин экан. Яна шу кремда П-20 Стеарат моддаси бор ва бу модда ҳайвондан олиниши ёки синтетик бўлиши мумкин экан, лекин бу ҳақида крем таркибида маълумот йўқ. Бир бошқа "Сrome Snail B.B Сream" номли тоналний кремда коллаген экстракти мавжуд эканини кўрдим. Коллаген асосан ҳайвонлар териси ва суягидан олинар экан. Саволим, юқорида келтириб ўтилган кремларни ишлатиш мумкинми, таҳоратга зарари йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Агар чўчқанинг суяк ёки терисидан олингани аниқ ёки шубҳа остида бўлса ишлатманг. Валлоҳу аълам!