Ассалому алайкум! Иш шароитида оёқда ошиқдан паст туфли ва ошиқдан баланд пайпоқ кийган ҳолатда таҳорат олса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар махсига масҳ тортишни назарда тутаётган бўлсангиз, бўлмайди. Маҳсининг шартлари топилиши ва пойафзалнинг таги нажосатдан пок бўлиши лозим. Тўпиқни ёпиб турадиган тўпиқдан баланд бўлган оёқ кийими бўлиши керак. Пайпоқда жавробнинг шартлари топибмайди. Валлоҳу аълам!