Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нисо-19

00:00 / 22.09.2011 | eski savollar | 2465
Ассалам алайкум ҳазрат. Сизга тафсир оқиш жараёнида пайдо болган саволимни ёллаяпманНисо сурасини 19 оятида :"Эй иймон келтирганлар! Сизларга аёлларни зулм-ла меросга олиш ҳалол эмас. Очиқ фоҳиша иш қилмасалар, берган нарсаларнингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса".Мавлоно Муфтий Муҳаммад Шофийнинг "Ма'арифул Қур'ан" номли тафсирларида оятдаги "Очиқа фоҳиша иш"дан мурод базилар зино, базилар эрга итоатсизлик деб тафсир қилишган экан. Эр хотинини озига итоатсизлик қилгани учун талоқ қилаётган болса, демак маҳрни қайтариб олиш ҳуқуқига эгами?Копчилик ажрашиш ҳолларида аёлдан ёки эркакдан айб отиб, талоққача борилади. Лекин айб кимдалигини бундай ҳолда ким ҳал қилади? Эр хотинини айбдорлигини та'кидлаб турса, хотин эса эрни айбдорлигини такидлаб турса маҳрни қайтариш ёки қайтармасликни ким эчиб беради?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ерда маҳрни қайтариш йўқ. Маҳрни қайтариш хулуъда бўлади. Ўзингиз келтиган оятда “берган нарсаларнингизнинг баъзисини олиш учун уларни зўрлик-ла ушлаб турманг” дейилмоқда. Талоқ қилманг дейилган эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat