Агар ҳақийқатда икковлари эмузукли ака-сингил бўлсалар, куёв тўғри тушунган. Фақат қочиб кетмай, унаштириш ва тўйдан олдин ҳаммага айтиши, кўпчиликдан ёрдам сўраши керак эди. Энди, келиннинг никоҳи бузилган деб эълон қилиш ва иддадан кейин бошқа турмиш қилиши керак. Буни эшитгандан кейин қочиб кетган куёв ҳам қайтиб келса, ажаб эмас. Чунки динимизда эмикдошлар орасида никоҳ мумкин эмас. Бу катта гуноҳ ҳисобланади.