Ассаламу алайкум Шайх Ҳазратлари. Рамазони Шариф муборак бўлсин. Илтимос бизни қийнаетган бир саволга жавоб берсангиз. Саволим қуйидагича: Биз ҳаётда жуда кўп одамларлардан илм оламиз. Мусулмон, яхудий ва бошқа дин вакилларидан. Жуда машхур бўлган "Алохумма мағфирли вал валидиййа вал устазиййа" дуосидаги устозлар лафзини бир биродаримиз қўшмай айтади. Сабаб қилиб юкоридаги ҳолатни кўрсатади. Шу тўғрими ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Албатта, мусулмон одам мусулмонмас шахсга мағфират сўраб дуо қилиши жоиз эмас. Аммо намоздаги дуони мусулмон устозларни ният қилиб ўқийверса бўлади.