Ассалому алайкум! Мен жуда тасирчан инсонман, хар вақт хаммага яхшилик тилайман дуоларимда хамманинг хаққига истиғфор мағфират сўрайман, хатто бошқа дин вакилларини хам хидоят йўлига киришларини сўрайман, адашганларни тўғри йўлга бошлашини сўрайман. Аммо бугунги кунда кўрябмизки Исроилдаги яхудийлар дин биродарларимизни базида шунчаки устиларидан кулиш учун хам ўлдириб, уларга зулм қилишяпти. Буларни кўриб тасирланиб кетганимдан уларни дуоларимда Аллоҳим уларга аламли азобинг бўлсин хидоятга асло киришмасин деб дуоибат қилмяпман. Мен олдин бундай қилмаганлигим сабабли ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам жуда камдан кам холатда дуоибад қилгаларини биламан. Шундай қилаётган дуоларимни олдин қилганимдек қилаверайми (яхшилик сўраб) ёки уларнинг хақига умуман дуо қилмайми?
– Ва алайкум ассалом! Ўрнига қараб дуо қиласиз. Ҳидоят қилишига лойиқ бўлган ишларни қилса ҳидоят сўрайсиз. Дуоибад қилишга лойиқ ишларни қилганида дуоибад қиласиз. Валлоҳу аълам!