Ассалому алайкум! ДЕПИЛЯЦИЯ ҚИЛДИРИШ. Бир китобда ёзилишича эрига ёқиш мақсадида қўли, оёғи, бадани, юзи, ипдек қилмаслик шарти билан қошларини теришда аёлга гуноҳ йўқ. Шуни турмуш ўртоғимга кўрсатсам “йўқ қош териш гуноҳ, гуноҳи менга ёзилади” дедилар. Уларнинг фикрларича Исломда тозалаб юришимиз шарт бўлган жойлардан бошқа тукларга тегиш гуноҳ. Савол 1. Қошларим жуда бетартиб ипдек қилиб эмас тартибга солиш учунгина терсам гуноҳ бўладими?
2. Хозирги кунда кўпгина аёллар (хатто намозхонлар хам) депилятсия қилдириш учун гўзаллик салонларига боришади. Ўзларини оқлаш учун геникологга борасизку дейишади. Аёл кишининг фаржига бошқа аёлнинг қараши уятликку уят, гуноҳ эмасми, бунга динимизда қандай қаралади?
– Ва алайкум ассалом! Қош териш гуноҳ. Бошқа жойларнинг тукини олиш жоиз. Аслида генекологга бориш ҳам жоиз эмас. Ўта зарурат ўриндагина касаллик учун рухсат берилган. Депиляция касалликка кирмайди, зарурат ҳам ҳисобланмайди. авратларини очиб беришлари ҳаром амал. Буни арзимас нарса деб билиш ўта хатарли бўлиб, куфргача олиб боради. Чунки ҳаром қатъий далил билан собит бўлса уни ҳалол дейиш куфр бўлади. Бу халқимиз ичидаги “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган гапга ўхшайди. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка кирмайди” деб ўзига ўша ўғирликни ҳалол санаб қилади. Валлоҳу аълам!