Ассалому алайкум! Бир танишим бундан 6-7 йил аввал эрдан ажраган, лекин эри жавобини бермаган экан. Ҳозир у иккинчи эри билан 5 ярим йилдан бери яшайди. Икки фарзанди бор, эри хотинига биринчи эри жавобини бермаганлигини билар экан. Турмуш қурушдан олдин бир қори инсондан сўрашса “4-5 ой аёл эрсиз яшаса талоқ тушади” деган экан. Уни гапига кўра турмуш қуришга ҳозирги вақтда у қарор нотўғрилги ҳақида ўқишган. Биринчи эри эса умрини охригача жовобини бермас экан. Бу ҳолатда нима қилиш керак? Шу кунгача улар зино тариқасида ўтганми? Фарзандлар валадизино эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Зино деб бўлмайди. Чунки илмсиз киши фаво берган, шу фатвога амал қилишган. Асло валадизино деб бўлмайди. Аммо аввалги эридан талоғини олиб иддасини чиқаргач қайта никоҳ ўқитишлари шарт. Куч ишлатиб бўлсада талоғини олиши керак. Валлоҳу аълам!