Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамнинг розиликлари

23:01 / 09.08.2021 | Хусрав | 1080

Ассалому алайкум! Уйланганимга кўп бўлмади, ва ора орада онам аёлимни баъзи тўйларга ёки қариндошникига олиб бораман бирга деб турадилар, уерда эркаклар ҳам бўлгани сабаб мен бунга рози бўлмайман. Яқинда онам фақат аёллар боради холос деб бир тўйга олиб бораман келинни дедилар, онам ёмон жойга бошламайдилар бунга шубзам йўқ лекин рози бўлмадим, шунда онам йўқ десанг сандан рози эмасман менхам дедилар, ва ноилож хоп дедим, саволим шуки бу холатда онамнинг сендан рози эмасман дейишлари тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар шариатда ман қилинмаган ишларга буюрсалар ота-онага итоат қилиш вожиб ва уларни кўнгиларини ранжитмаслик керак бўлади. Онангиз айтган гаплари шундай ишлардан бўлса, итоат қилиб бажаринг. Фарзанд ўзининг наздида арзимаган нарсада ҳам онасини ранжитмаслиги керак. Онанинг кўнглини ранжиши ва норози бўлиши фарзанднинг охирати учун зарар бўлади. Оналар ҳам шундан келиб чиқиб арзимаган нарсалар сабабли розимасман демасликлари керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat