Ассалому алайкум! Мен турмуш ўртоғимни ишга кузатаётганимда Аллоҳга омонат топшириб, қуйдаги дуони ортларидан ўқиб кузатаман "Машааллоҳу вала ҳавла вала қувватан вала ҳайбатан вала азоматан илла биллаҳил алиул азим". Нотўғри ёзган бўлсам Аллоҳ мени кечирсин, мазур тутасиз. Лекин маносини тушунмайман онам-отамни шу дуо билан кузатар эдилар. Яна қандай дуолар ўқисам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Қуйида дуо суннатда келгани. Буни ҳам ўқинг.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ لِلرَّجُلِ إِذَا أَرَادَ سَفَرًا: ادْنُ مِنِّي أُوَدِّعْكَ كَمَا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُوَدِّعُنَا فَيَقُولُ: أَسْتَوْدِعُ اللهَ دِينَكَ وَأَمَانَتَكَ وَخَوَاتِيمَ عَمَلِكَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«У киши сафарни ирода қилган одамга «Менга яқин кел. Сен билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз ила видолашганларидек видолашиб қўяй. У зот «Аставдиъуллоҳа динака ва амонатака ва хавотийма аъмолика», деб айтардилар», дер эди».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Сафарга жўнаб кетаётган одам билан видолашув мустаҳабдир. Ушбу ривоятдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган сўзларнинг маъноси «Аллоҳдан динингни, аҳли аёлингни, молу мулкингни ва ишларингнинг охирини муҳофаза қилишини сўрайман»дир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!