Ассалому алайкум! Динимизда мусофир мусулмонларга енгилликлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ва мусофир кишининг намози ҳақида шундай дейилади: "Яшаб турган жойидан ўртача юришда камида 18 соатлик (90 чақирим) масофага ўн беш кундан оз муддатни ният қилиб йўлга чиққан киши қишлоғи ёки шаҳрининг охирги уйлари кўринмай қолган дақиқадан бошлаб мусофир ҳисобланади. Ўн беш кунга ё бундан кўпга ният қилиб чиқилса, йўлдагина мусофир саналади, бораётган манзилининг дастлабки уйлари кўрингандан бошлаб эса, муқим ҳукмига ўтади ва намозларини тўлиқ ўқийди". Саволим шундан иборатки агар киши уйлари кўринмайдиган даражада узоқликда бўлса мусофирми ёки 90 чақрим бўлиши шартми? Масалан мен ўзим Чирчиқ шаҳрида истиқомат қиламан ва баъзан документ бўйича Тошкентга бориб тураман. Орадаги масофа эса камида 40 километрдан ошади. Шунда мен Тошкентда пешинни ўқимоқчи бўлсам мусофир бўламанми? Бир неча маротаба бу ҳаёлимга келмасдан тўлиқ 4 ракатини ўқийвердим. Аммо сўнгги маротаба бу ҳақда эслаб ўша уйларини охири кўринмаслиги ҳақида эслаб 4 ракатли пешин намозини 2 ракатга қисқартириб ўқидим. Энди бўлса 90 чақрим ҳақида ўқиб қолдим ва уйларнинг кўринмаслиги ҳақида ҳам. Шунда мен тўғри қилдимми? Агар бу ҳолда мен мусофир ҳисобланмасам ўша ўқиган 2 ракатли пешин намозини қайтадан ўқишим керакми? Жавоб учун раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! “Сиз кейинги улар”дан ўзини чиққан уйи деб тушиниб олибсиз. У ерда борадиган жойининг уйлари айтилган. Қасд қилишда 90км ни қасд қилиш керак. Қаср қилишни шаҳар ёки қишлоғининг чиқишидан қилса бўлади. Чирчиқлик одам тошкенда муқим бўлади. Қаср қилиб ўқиганларингизни қайтадан қазосини ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!