Ассалому алайкум! Аввалом бор Аллоҳ гунохларимни мағфират қилсин. Мен ва онам бундан тахминан икки йил олдин битта фолбинга боргандик. У бизга ғайбни гапирди яъни келажакда нима бўлиши ҳақида ва бизга иккита оқ таварга туз солиб дам солиб берди уни уйнинг кираверидаги эшикни тепа кисмига осиб койсанглар оилангизга бойлик олиб келади деди ва биз шундан қилдик. Кейинчалик Алҳамдуллилах намоз ўқиб бошлаганимдан кейин айбимни тушуниб осиб койган нарсаларимни олиб ташладим. Яқинда ушбу туз солинган таварлар уйимизда турганлигини кўриб қолдим. Унга адашмасам Қуръон сураларини ўқиб дам солганди. Шу туз солинган таворни ташлаб юборайми нима қилишни билмаяпман. Аллоҳга бехисоб шукур хозирда онам хам ман хам тавба қилмоқдамиз Аллоҳдан умид қилиб. Ширк келтириш кечирилиб бўлмас гунохлигини англаб етдик.
– Ва алайкум ассалом! Йўқ қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!