Ассалому алайкум! Бир одам Исломга кирмасдан олдин одамларни қўрқитиб, зўравонлик қилиб пулларини олиб қўйган. Исломни яхши тушунганидан кейин, зулм ўтказиб олиб қўйган пулларини қайтармоқчи, кечирим сўрамоқчи бўлсаю, у инсонларни танимаса ёки топа олмаса. Бу ҳолатда қандай йўл тутиш мумкин? Ахир уларни кўриниши ва манзилларини эсидан чиқариб юборган. Олдиндан раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин
Ва алайкум ассалом! Имкони борича топишга ҳаракат қилиши керак. Бу борада камчиликка йўл қўймасин. Изланишлардан кейин ҳам топа олмаса уларнинг номидан фақир-мискинларга садақа қилсин. Мабодо кейинчалик ҳам ҳақдорлар топилиб қолса, ҳаққини тўласин. Валлоҳу аълам.