Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китобдан тушунилмаган матн

12:12 / 17.11.2019 | Dilmurod | 1535

Ассалому алайкум! Одоблар хазинаси китобида ипак кийим эркалар учун харомлиги хақида ривоятда айтилишича: Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга шойи кийимдан бир неча сидира келди. Умарга бир дона юбордилар. Шунда у: буни қандай хам кияман? Сиз у хақда айтадиганингизни айтиб қўйгансизку деди. Мен уни сен кийишинг учун берганим йўқ. Лекин сотсанг ёки бировга кийгизсанг бўлади, делилар у зот. 

Саволим шундаки, ҳаром қилинган ароқ, сигарета ва шунга ўхшаш нарсаларни сотиш ва совға қилишни харом деб биламан. Буни хозирда сотадиганлар ёки совға қиладиганларни хукми қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ипакни эркак кишига сотмайди. Аёл киши кийиши жоиз. Сиз айтган нарсаларни эса эркак ҳам аёл ҳам истеъмоли жоиз эмас. Буларни орасида катта фарқ бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat