1. Фотиҳа сураси. Қироати ошкора о'қилмайдиган пешин ва аср намозларида имомга иқтидо қилувчи ичида фотиҳа сурасини о'қиши керакми ёки имомнинг қироати кифоя қиладимиИмомнинг қироати кифоя қилади.2. Эшитишимча шариатимизда инсоннинг ко'зини нурини камайишига олиб келувчи сабаб(ҳудди ёлг'он чиройни кетказгани каби,масалан: инсоннинг о'з нажосатига узрли сабабларсиз қараши)лар бор экан,бу ҳақида до'стларим айтишган эди-ю,лекин то'лиқ айтиб бера олишмади,шу то'г'рими, шариатимиз бу ҳақида нима дейди ва ко'з нурини кетишини қандай тушунишимиз керак Бу каби гаплар шариат ҳукми эмас. Шаръий одоблар сирасига киради. 3.Илм хақини олиш. Масалан бир инсон араб тилини(инглиз, математика,тариҳ...) билади ва яхши о'ргатади, лекин илм талаби билан келган инсондан о'ргатадиган илмига ма'лум бир миқдорда хақ (пул) талаб қилади. Шу то'грими, шариатимиз бу ҳақида нима дейди, агар то'гри бо'лса пулнинг миқдори қандай о'лчанади Бу каби таълим бериш ишларига ҳақ олиш жоиз.4. Илтимосим. Шайх жаноблари барча мусулмонлар ҳаққига, бизнинг оиламиз ҳаққига иймонимизнинг мустаҳкам бо'лишлигини со'раб дуо қилсангиз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Аллоҳдан сизнинг китобларингиз тезроқ қо'лимизга тегишини (нашрдан чиқишини) со'раб дуо қиламиз ва форум иштирокчиларидан ҳам дуо қилишларини со'раб қиламиз. Аллоҳ Ўзининг динига қувват, мусулмон бандаларига омад берсин! ҲАммамизни, жумладан, сизларнинг оилаларингизни ҳам иймонда, исломда собит қадам қилсин!