Ассалому алайкум! 1). Мен газетада бир нарсага кўзим тушиб қолди. Абу Хурайра розияллоҳу анҳуни 1000талик тасбеҳи бўлган ва кунига 12минг марта зикр қилган экан. Шу ростми? Буни у зотнинг шогирдлари айтган экан.
2). Агар бир инсон бошқа бир инсондан бир нарсани сўрамоқчи бўлиб сўраса ва сўралётган инсон саволни берган инсонга ёлғон гапирмаслик учун буни сенга айта олмайман деса мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳа, Абу Ҳурайра, Абу Дардо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан баъзиларини ҳам ҳурмонинг данагидан тасбеҳлари бўлган.
2). Мумкин. Валлоҳу аълам!