Ассалому алайкум! Бир онахон сўраб бергин деб илтимос қилгандилар. У киши садақа қилмоқчилар. Ўзларининг иккита кичкина етим набиралари бор, аммо улар (яъни етимлар) яхши яшашади, хеч нарсадан камчиликлари йўқ. Шунга онахон кимга садақа қилганлари афзал: набираларигами ёки бегона муҳтожларгами? У киши эхсон оила аъзоларидан бошлаган яхши эканлигини биладилар. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Аввало онахоннинг берадиган садақаси ўзининг шахсий мулки бўлиши керак. Етимларнинг мероси бўлса ундан садақа қилишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ. қилинган садақани энг афзали муҳтожга қилинганидир. Валлоҳу аълам!