Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васвасадан қутилиш йўли

14:28 / 31.10.2014 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 4247
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ҳурматли шайх ҳазратлари! Аллоҳ ишингизга, қаламингизга, умрингизга барака ато етсин. Сизга бир илтимосим бор, шайх ҳазратлари маълумки кўпчилик одамлар васвасага тез-тез тушиб туради, айниқса мусулмонлар. Уларнинг ичида мен ҳам борман. Кўпчилик пайтларда, масалан, таҳорат, намоз вақтларида ҳар хил ҳаёлларга: неча ракъат ўқидим, салом бердимми-бермадимми, такбир айтдиммикан, бошимга масҳ тортдиммикан ва шу каби бир неча ҳаёлларга, васвасага тушиб қоламан. Баъзида бу ўзи васвасами ё васваса эмасми, бошим қотиб қолади. Сизнинг интернетдаги савол-жавобларингизни, «Руҳий тарбия» каби китобларингизни ўқиб бироз бўлса ҳам ўзимни тинчлантиришга ҳаракат қиламан. Лекин у ҳақида тўлиқ илмга эга бўла олмаяпман. Баъзида қандай васвасага тушиб қолганимни ҳам билмай қоламан. Илтимосим шу, ўша васвасадан қутилишнинг йўли ҳақида алоҳида китоб ёзишнинг иложи борми? Безовта қилсам олдиндан узр!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Васвасага қарши курашиш учун аввало Аллоҳ таолодан кўмак сўраш керак. Кейин У Зотнинг зикрини кўп қилиш, У Зотга солиҳ амаллар билан қурбат ҳосил қилиш, У Зотдан домио шайтоннинг васвасасидан паноҳ сўраб юриш зарур. - Кейин васвасага эътибор бермаслик, унга берилмаслик, ундан давом этмаслик ва васваса пайтидан пайдо бўлган хаёлга тескари иш қилиш керак. Мисол учун васваса таҳоратда фалон аъзони қайта ювишни тақозо қилса, ўшани қайта ювмаслик керак ва таҳорат қилишни давом эттиравериш зарур. Агар васваса бўлиб, таҳоратни қайта қил, намозни қайта ўқи деса, буни қилмаслик керак. Таҳорат ҳам, намоз ҳам саҳиҳ бўлади. - Васасанинг энг яхши амалий давоси унинг йўлини тўсишдир. Ундан бутунлай узоқлашишдир. Ва шу шаръий ҳукм эканини тўлиқ тушуниб етишдир. Шу билан Аллоҳ таолонинг розилигига эришилишига тўлиқ ишонишдир. Аксинча, васвасада давом этиш шайтоннинг амрига юриш бўлиб, Аллоҳ таолонинг қаҳрига олиб боришини англаб етишдир. - Мусулмон одам васваса ва унга ўхшаш нохуш ҳолатларга дучор бўлмаслик учун доимо таҳорат билан юриши ва доимо тили ва дили Аллоҳ таолонинг зикри билан машғул бўлиши керак. http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,31695.0.html

Топ рейтинг www.uz Openstat