Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ҳозирда телеграм тармоғида кимиёи саодат дуоси ҳақида малумотлар тарқалмоқда. Шайх ҳазратларининг бундай дуо мавжуд эмас деган жавобларини ўқидим. Ва бу жавобни малумот тарқатаётган канал админига юборсам оят ҳадис билан исбот қилинг демоқда. Менимча мавжуд бўлмаган дуо ҳақида ҳадис ёки оят бўлмайди. Бу ҳақда тўлиқ малумот бера оласизларми? Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри айтибсиз. Аслида бор деб даъво қилган одам далил келтириши керак. У дуога эса оят ва ҳадисдан далиллар йўқ. Валлоҳу аълам!