Ассалому алайкум! Мен жума маьрузасида "Агар инсон бирор кишининг омонатига хиёнат қилса, иймонсиз бўлишини" эшитдим. Саволим шуки, омонатга хиёнат қилган инсон қандай қилиб иймонга қайтиши мумкин? Агар қайтмасдан ўлса, унинг хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу дегани иймони мукаммал бўлмайди дегани. Диндан чиқади дегани эмас. Валлоҳу аълам!