Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафар намози

13:35 / 19.11.2019 | ravshan | 2182

Ассалому алайкум! Асли вилоятлик бир танишим бор, тошкенда аҳли аёли билан яшайди. Вилоятда ҳам уйи бор, ёзги татилларда вилоятга бориб туришади. Яъни ватани аслийсига. Бу киши гоҳида бизнес ишлари билан вилоятига боради, борганда ҳам вилоятдаги уйидан 35 клометр узоқликда жойлашган шаҳарда, амакисини уйига бориб беш ўн кун туриб ишини битириб яна тошкендаги уйига қайтади. Ўша қариндошини уйига намозини қаср қилиб ўқийдими ё ватани аслий уйига яқин бўлгани учун муқим ҳисобланадими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишининг аслий уйи билан амакисининг уйи бир шаҳар ёки қишлоқда бўлмаса ва тўғри амакисиникига бориб, ўша ердан қайтса мусофир бўлади. аввал уйига бориб кейин амакисиникига борса муқим бўлиб, амакисиникида ҳам тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat