Ассалому алайкум Устоз...Сизга савол билан мурожаат қилмоқчи эдим: Шаҳар о'ртасидаги катта масжидларнинг ко'пида, асосий Намоз вақтига кечиккан одамлар 2чи 3чи жамоат бо'либ о'қишади. Бунда ҳатто 4-5чи жамоат ҳам бо'лиши мумкин. О'з имоми бор масжидда бундай қилиш мумкинмаслигини о'қиганимдан со'нг, Намозга кечиксам, жамоат борлигини ко'риб ҳам о'ша кейинги жамолатларга қо'шилмай фарз Намозни 1чэккада о'зим о'қияпман. Шу ишим то'г'рими? ёки фитна чиқмаслигига ишонч комил бо'лса жамоатга руҳсат борми? Дин ё'лидаги ишларингизга АЛЛОҲ сабр ва ажр берсин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Йўл бўйидаги масжидларда кўп марта жамоат бўлса ҳам рухсат бор. Бошқаларда йўқ.