Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асрни қолдирса ҳаммма амали куйиб кетадими

18:20 / 03.08.2021 | Bekzod | 1729

Ассалому алайкум! Ҳозрги пайта жудаям кўп интернет тармоғларда марузалар қопаяпти. Ким аср намозини бир мата қазо қилса 20 йиллик қилган солиҳ аммалари йўқ бўлиб кетади деяпти. Шу тўғрисда хадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу маънодаги ҳадис ворид бўлган, лекин унда йигирма йиллик дейилмаган. 

عَنْ أَبِي الْمَلِيحِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي غَزْوَةٍ فِي يَوْمٍ ذِي غَيْمٍ فَقَالَ: بَكِّرُوا بِصَلَاةِ الْعَصْرِ فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَرَكَ صَلَاةَ الْعَصْرِ فَقَدْ حَبِطَ عَمَلُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ 

Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бурайда розияллоҳу анҳу билан ғазотда бирга бўлдик. Кун булутли эди. У киши:
«Аср намозини тезроқ ўқинглар, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар», деди».
Бухорий ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: Бурайда розияллоҳу анҳу булутли кунда билмай қолиб Аср намозининг вақти чиқиб кетишидан қўрқиб, ғазотдаги шерикларига уни тезроқ ўқиб олишни тавсия қилибдилар ва ўзларининг бу ишларига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадисларини далил қилиб келтирибдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аср намозини тарк қилса, амали беҳуда кетади», деганлар» экан.
Бу ҳам аср намозининг аҳамияти улкан эканидан дарак беради.
Уламоларимиз аср намозини тарк қилиш ила амал беҳуда (ҳабата) бўлиши ҳақида турли мулоҳаза қилганлар.
«ҳабата» сўзи аслида ёқмайдиган ўт-ўлан еб қўйиб, қорни шишган ҳайвонга ишлатилади. Унинг еган нарсаси беҳуда кетади, фойда беришнинг ўрнига зарар беради.
Қуръони каримда:
«Ким иймонидан кейин куфр келтирса, амали беҳуда бўлади», дейилган. Шундан келиб чиққан умумий қоидага биноан, куфр амални ҳабата қилади. Бошқа нарса ҳабата қилмайди.
Мазкур уламоларнинг аср намозини тарк қилиш амални ҳабата этиши ҳақидаги мулоҳазалари ҳам намозни тарк қилиш куфрми йўқми эканлиги тўғрисидаги фикрларга боғлиқ.
Намозни қасддан тарк қилса, кофир бўлади, деганлар бу ҳадисда ҳам аср намозини қасддан тарк қилса, амали ҳабата бўлади, дейишган.
Намозни қасдданми, ноқасдданми, умуман тарк қилган одам кофир бўлади, деганлар ўз фатволарига мана шу ҳадисни ҳам далил қилиб келтирадилар.
Намозни қасддан эмас, умуман тарк қилган одам кофир эмас, осий бўлади, деганлар ҳам бир намозни тарк қилиш ёмон. Лекин аср намозини тарк қилиш ҳаммасидан ҳам ёмонлигини билдириш учун шу ҳадисда ўта шиддатли ибора келтирилган. Аслида кофирликкина амални ҳабата қилади, дейдилар. Нима бўлганда ҳам, аср намозини тарк қилиш жуда ҳам катта гуноҳлиги билиниб турибди. Бу асрни ўқиса бўлди, бошқа намозлар унчалик аҳамиятли эмас, дегани эмас. Ҳар бир намозни ўқимаслик, улкан гуноҳ. Лекин асрни ўқимаслик – яна ҳам улканроқ гуноҳ. («Ҳадис ва ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat