Ассалому алайкум! Биз бир неча ой аввал янги уйга кўчиб ўтдик, қариндошларимиз қачон уй тўйи қиласизлар деб сўрайверишади. Динимизда янги уйга кўчиб ўтилса бирон бир эҳсон қилинадими?
– Ва алайкум ассалом! Махсус маросим йўқ. Хоҳлаганингизча қўшниларга зиёфат беришингиз мумкин. Қилмасангиз ҳам асло гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!