Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорот рўзада ният

00:48 / 24.11.2019 | Mirolim | 2601

Ассалому алайкум! Рўзанинг қазоси ва каффоротини тутишда ҳар бир кун учун алоҳида ният қилиш кераклигини ўқигандим. Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши шом намозидан кейин ният қилиб олиш тавсия қилинганидан ҳам хабарим бор эди. Бироқ яқинда менда шундай холат бўлди. Каффорот рўзасини тутишни бошладим.Кечки сменада ишлаганим боис,ҳар куни беъмалол саҳарлик қилиб, нияттан сўнг оғзимни ёпардим. Кунларнинг бирида ишимда муаммо чиқди ва иш билан андармон бўлиб, бомдод вақти кирганини сезмай қолибман.Ният қилдим ва оша куни ҳам рўза тутдим.Ва оша кундан эътиборан шомдан кейин ният қиладиган бўлдим. Мени ўйлантирган нарса шуки, субҳ киргунча ният қила олмай қолган кунда рўзамда узилиш бўлганми ёки ўша кун ҳам ҳисобга ўтадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳисобга ўтади. Чунки каффоратни узлуксиз тутишни яхши биласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat